Qashqadaryo Press
Vohaning yangiliklar sayti
Сувнинг ҳисоб-китоби “Ўзагроинспекция” томонидан юритилади ва мониторинг қилинади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги “Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 310-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Инспекция бошлиғининг 2020 йил 27 майда И28-сонли буйруғи ишлаб чиқилди.

Мазкур буйруққа асосан, сувни етказиб берувчи ташкилотлар билан сувдан фойдаланувчилар (истеъмолчилар), сувдан фойдаланувчилар билан сув истеъмолчилари ўртасида юритиладиган сувнинг олди-берди журналларини шнурланган ҳолда Инспекциянинг туманлар бўлимларида рўйхатга олиш тартиби жорий этилади. Сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ҳамда сувнинг ҳисоб-китоби юритилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатилиб, жойларда мақсадли ўрганишлар ўтказиб борилади.

You might also like

Leave A Reply

Your email address will not be published.